Жамият | 15:50 / 11.11.2017
7309
2 дақиқада ўқилади

“Нурафшон” кўчасидан уй олишда ёрдам бериш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди

2017 йилнинг май ойида, муқаддам судланган Ф.Т. ўзганинг мулкини алдов ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Учтепа тумани ҳудудида, фуқаро Р.Ш.нинг ишончига кириб, унга “Нурафшон” кўчасидаги кўп қаватли уйлардан хонадон олишда ёрдам беришини ваъда қилиб, бунинг учун бирламчи бадал пулларини тўлаш лозимлигини тушунтирган ҳолда алдов йўли билан ундан 3.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Олиб борилган дастлабки тергов даврида Ф.Т. яна бир нечта фуқароларга нисбатан ҳам ҳудди шундай жиноятларни содир этганлиги, яъни у, фуқаролар С.С., Н.Д., Х.К. ва Д.Н.нинг ишончига кириб, алдов йўли билан улардан жами 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритганлиги аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Мавзуга оид