Жамият | 08:40 / 13.11.2017
5873
2 дақиқада ўқилади

Яккасаройда “Ласетти”нинг ойнасини синдириб, ичидан 300 долларни ўмаришди

2017 йилнинг 28 сентябрь куни тахминан соат 19:00 ларда, номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли уйнинг олдида, фуқаро У.Н.га тегишли бўлган, қаровсиз қолдирилган “Ласетти” русумли автомашина эшиги ойнасини синдириш йўли билан очиб, унинг салонидан 250.000 сўмлик мол-мулки, 300 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ҳамда муҳим шахсий ҳужжатларини эгаллаб олган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди (муҳим шахсий ҳужжатларни эгаллаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган А.Ж. содир этганлиги аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

 

Мавзуга оид