Хакерлар йўловчи самолёти бошқарувини ўз қўлларига олишга муваффақ бўлганлар
“Боинг-757” самолёти учиш-қўниш йўлагига олиб чиқилаётганда унинг бошқаруви хакерлар томондан қўлга киритилган.
Ушбу воқеа 2016 йилда юз берган, бироқ киберхавфсизлик бўйича мутахассислар бу ҳақда эндигина маълум қилишга қарор қилишган. Британиянинг The Sun нашри маълум қилишича, бир вақтлар ҳукуматга ишлаган мутахассислар учиш-қўниш полосасидан бир неча ўн метр узоқликдан йўловчи самолёти бошқарувини қўлга киритишга муваффақ бўлганлар.
Ушбу ҳодиса ҳақида CyberSat конгрессида IT-мутахассис Роберт Хики маълум қилган. Унинг айтишича, самолёт тизимига кириш ва буни амалга ошириш усулини топишга 2 кунгина кетган. Самолёт бошқарувини қўлга киритиш учун оддий алоқа частоталари қўлланган.
Хикининг айтишича, қўл юки сифатида осонгина олиб ўтиш мумкин бўлган ноутбук ва бир неча қурилма ёрдамида самолёт устидан назоратни қўлга киритиш мумкин. Частота сканерлари ва авионикда заиф жойларни аниқлаш тизими аллақачондан бери АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги томондан йўловчи самолётларидаги заиф жойларни аниқлаш учун қўлланади.
Мавзуга оид
15:21 / 29.01.2022
Анд тоғларида мавҳум 72 кун: ҳалокатга учраган самолёт йўловчилари ўликларнинг гўштини еб жон сақлаган
08:36 / 12.07.2020
Эронда Украина самолёти ҳалокатининг янги сабаби маълум қилинди
13:19 / 07.01.2020
Руҳоний АҚШдаги объектларга зарба бериш учун Эронда сабаб кўпроқлигини айтди
09:35 / 08.10.2019