Жамият | 11:40 / 13.11.2017
7813
2 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятида ўғрилик қилган шахслар қўлга олинди

Фото: KUN.UZ

Навоий вилоятида Кармана туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ўғрилик қилган шахслар қўлга олинди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

2017 йилнинг 8 ноябрь куни 1981 йилда туғилган, Учқудуқ тумани Х.Дўстлиги кўчаси 29-уйда яшовчи, Р.Н. ариза билан мурожаат қилиб, 2017 йилнинг 8 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахслар унга тегишли бўлган Кармана тумани Варқ-2 массиви 24-уйига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан жами 6.510.000 сўмлик бир дона “ARTEL” русумли газ пилитасини, бир дона “ВЕКО” русумли кондиционерини, бир дона “SAMSUNG” русумли чангютгичини, бир дона гиламини ҳамда  ғалтакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Р.А. ва А.А.ларга нисбатан Кармана туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 

 

Мавзуга оид