Собиқ стюардесса қўрқув орттириб олгани сабабли авиакомпанияни судга берди
British Airways авиакомпаниясининг собиқ стюардессаси Люси Сергант иши вақтида юз берган авариялардан кейин парвозлардан қўрқув орттириб олгани ва шу туфайли “энг яхши ишдан кетишига тўғри келгани” учун авиакомпаниядан 750 минг фунт стерлинг талаб қилди.
Сергантнинг таъкидлашича, у ишлаган самолёт 2013 йил май ойида Лондондан Ослога парвоз вақтида ҳавога кўтарилгандан кейин, двигатели капоти табақаси очилиб кетиб, ундан ёқилғи оқа бошлаган ва бунинг оқибатида ёнғин чиққан. Шу сабабли самолёт ортга қайтишига тўғри келган.
Бу авария сабабли самолётда ваҳима кўтарилган ва Сергант тажрибали стюардесса сифатида йўловчиларга ўз қўрқувини кўрсатмасликка ҳаракат қилган, ваҳоланки у бу вазиятда йўловчилардан кам бўлмаган даражада “даҳшатга” тушган. Самолёт қўнгандан кейин йўловчилар ва экипаж аъзолари ундан фалокат трапи орқали тушишган.
Сергант бу воқеадан кейин яна 3 йил стюардессалик қилган. Бироқ 2016 йил ўрталарида унинг самолётида яна кўнгилсизлик юз берган: парвоз вақтида самолёт кабинаси тутунга тўлган, шу сабабли экипаж ва йўловчилар кислород ниқобларини қўллашга мажбур бўлганлар. Ушбу воқеа собиқ стюардессага аввалги аварияни эсига туширган ва у ноябрда батамом ишидан кетишга қарор қилган.
Сергант адвокатининг айтишича, мижозида юз берган кўнгилсизликлар оқибатида уйқу билан муаммолар, безовталик, парвозлардан қўрқув бошланган. У “ажойиб иши“дан маҳрум бўлгани учун собиқ иш берувчисидан товон пули, бепул ёки чегирма билан саёҳат қилиш имконияти берилишини ҳамда иши унга берган “бошқа устунликлар”ни талаб қилган.
Авиакомпанияда авариялардан кейин Cергант руҳияти азият чеккани тан олинган, бироқ собиқ ишчиси талаб қилаётган маблағ бўйича баҳслашиш режалаштирилаётгани айтилган.
Мавзуга оид
11:33 / 04.02.2023
Ақл бовар қилмайдиган ҳодиса: 10 километр баландликдан қулаб тирик қолган қиз
21:13 / 19.03.2021
British Airways Лондондаги бош қароргоҳини сотиш ҳақида ўйламоқда
22:11 / 12.10.2020
Дунёдаги энг йирик авиакомпаниялардан бирининг раҳбари истеъфога чиқди
10:35 / 09.09.2020