Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимир Путин ўз вақтида «Зенит» мураббийини олиб қолиш учун 1,5 млн евро товон пулини тўлаб берган
«Зенит» ва Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Дик Адвокаат мамлакат президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашуви ҳақида эслаб ўтди.
«Бир сафар Владимир Путин билан учрашганман. Одатда сиёсий етакчилар ўтирадиган жойда ўтириб, у билан суҳбатлашганман.
Путин – «Зенит»нинг ашаддий ишқибозларидан бири, у мен ҳақимда ҳамма нарсани биларди. Путин мен билан гаплашишни истаган экан. Мени Россия Суперкубоги (2008 йил) финали олдидан таклиф қилишди. Рад этиш умуман тўғри келмасди. Умуман ҳеч ким Путинга йўқ дея олмасди ҳам.
Ўшанда менда Австралия терма жамоасини бошқариш бўйича келишув бор эди, аммо у мени қўйиб юборишни истамаган ва керак бўлса, Австралия билан битимни бекор қилиш учун 1,5 миллион евро товон пули ҳам тўлаганди. Путин билан тезда тил топишгандик», – дея Адвокаатнинг сўзларини келтиради AD.
Мавзуга оид
21:15
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026