ПФЛ директори 12 жамоали тизимга шошилинч ўтилгани сабабини изоҳлади

Фото: KUN.UZ
Профессионал футбол лигаси Бош директори Омонжон Ғофуров Олий лигада 2018 йилдаёқ 12 жамоали тизимга ўтилишига изоҳ берди.
«Кўпчиликда Олий лигадаги ислоҳотлар нега 2019 йилдан эмас, келаси йилданоқ қўлланилди, деган саволлар туғилди. Лекин бир нарсани ҳисобга олиш керакки, агар бу ўзгаришларни 2019 йилда қилганимизда ҳам хозир аутсайдер бўлиб турган жамоалар ҳозиргидек охирги ўринларда юраверган бўларди. Биз шунчаки 1 йилни йўқотган бўлардик.
Тўғри ҳозир қайсидир жамоалар бу қарордан норози бўлиши мумкин. Мухлисларда ҳам эътироз бўлиши табиий. Аммо унутмаслик керакки, буларнинг барчаси Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун қилинмоқда. Шунинг учун ислоҳотларни бошлашни кечиктириб бўлмасди.
Олдимизда катта мусобақалар турибди. 2020 йилда Токиода Олимпиада, кейин жаҳон чемпионати келади. Бу мусобақаларга йўлланма олиш учун лигамизни тезроқ ривожлантиришимиз керак», дея гапириб ўтди Ғофуров «Спорт» телеканалининг GOL кўрсатуви жонли эфирида.
Тавсия этамиз
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди
Жаҳон | 20:36 / 17.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00 / 16.03.2025
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Яқин 75 йил ичида денгиз сатҳи уч метрга кўтарилиши мумкин — олимлар
Фан-техника | 00:12
-
ЕИ давлатлари «Озодлик радиоси» учун муқобил молиялаштириш манбаларини қидиради
Жаҳон | 23:38 / 18.03.2025
-
Путин Украина энергетика объектларига 30 кун зарба бермасликни қўллаб-қувватлади ва «ҳарбийларга тегишли буйруқ берди»
Жаҳон | 23:07 / 18.03.2025
-
Бундестаг мудофаа харажатларини оширишга ёрдам берадиган қонунни маъқуллади
Жаҳон | 22:25 / 18.03.2025
Мавзуга оид

20:31 / 25.11.2017
Мирко Йеличич Марат Бикмаевга «Реал» қизиқиб қолиши мумкинлигини айтди

16:55 / 19.11.2017
Олий лига. «Локомотив» — икки карра чемпион! Кумуш медаль учун йил тўқнашувида «Насаф» ғолиб

16:25 / 19.11.2017
«Локомотив» — чемпион!

15:30 / 15.11.2017