Спорт | 15:30 / 15.11.2017
14101
2 дақиқада ўқилади

«Олий лига талабига жавоб берадиган клублар 12тадан ҳам кам бўлиши мумкин»

ОФК собиқ ходими Алишер Никимбаев Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Жумладан, Алишер Никимбаев Олий лигада қатнашаётган клубларнинг сони эмас, сифати муҳим эканини таъкидлар экан, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Олий лига форматини ўзгартириш ва клубларни лицензиялаш бўйича талаблар кучайтиргани мана шу сифатни таъминлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

«Мен ОФКда икки йил давомида лицензиялаш масалалари билан шуғулланганман. Лицензиялаш жараёни футболни ривожлантириш учун энг асосий инструмент. Федерация мана шу инструментдан фойдаланаётгани мени хурсанд қилмоқда. Авваллари лицензиялаш масаласига жиддий аҳамият қаратилмаган. Масалан, «Обод», «Шўртан» каби клублар лицензиялаш талабларига жавоб бермайди. Лекин уларга Олий лигада иштирок этишга рухсат берилганди. Лицензиялашда асосий тамойиллардан бири клубларнинг ўз футбол мактаби, машғулот майдонлари бўлиши ҳисобланади. Лекин биз яхши биламизки, «Обод» клубининг ўз футбол мактаби йўқ.

Агар клубларни лицензиялаш бўйича саралайдиган бўлсак, балки Олий лига талабига жавоб берадиган клублар 12тадан ҳам кам қолар. Нима бўлган тақдирда ҳам, Олий лигада талабга жавоб берадиган футбол клублари иштирок этиши керак», дейди Алишер Никимбаев .

Бундан ташқари, футбол мутахассиси Олий лига клубларидаги мураббийлар масаласига ҳам эътибор қаратиш кераклиги таъкидлаб ўтди. Ҳозирда миллий чемпионатимиздаги клубларнинг ярмидан кўпроғида ёш мураббийлар фаолият юритаётгани, ушбу мураббийларнинг малакасини ошириш учун Малайзия, БАА, Россия каби давлатларда ўқув семинарлари ташкил қилиш зарурлигини ҳам қўшимча қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди