Фан-техника | 17:00 / 18.11.2017
15133
2 дақиқада ўқилади

Ходимлар маошида 300 млрд. долларни иқтисод қилиш имкони пайдо бўлди

Фото: Rio Tinto

Юк транспорти саноатини тўла автоматлаштириш катта маблағларни тежаш имконини беради. Энг кўп эса ҳайдовчилар иш ҳақида иқтисод қилиш мумкин бўлади, бу транспорт компаниялари харажатининг қарийб ярмига тенг. Бироқ ушбу жараёнга биринчи бўлиб кичик корхоналар эмас, балки йирик корпорациялар баҳо бериши мумкин.

Bernstein компанияси таҳлилчиларининг тахминича, ҳайдовчисиз юк техникасига ўтиш Америка транспорт компанияларига 100-125 млрд. доллар иқтисод қилиш имконини яратади. Бу автоматлаштирилган юк машиналарни жорий қилишга кетган харажатлар ҳисобга олинган ҳолда тоза фойдадир. Ҳаммаси бўлиб, экспертлар баҳоларига кўра, ҳайдовчилар маошида иқтисод қилиш ҳажми 300 млрд. долларни ташкил этади. Бироқ бу маблағлардан бир қисми ўсиб бораётган солиқларни тўлаш, техник хизмат кўрсатиш ва ишнинг ортган соатлари учун сарфланади.

Таҳлилчи Дэвид Верноннинг тахминига кўра, маошларга йўналтирилаётган маблағлар соҳадаги барча харажатлардан 43 фоизни ташкил этади. Яна 21 фоиз маблағ ёқилғига кетади. Ҳар икки муаммони электр юк машиналари ҳал қилиши мумкин. 

Экспертлар прогнозларига қараганда, ҳайдовчисиз технологиялардан йирик компаниялар фойда кўриш имконига эга. Дэвид Вернон UPS, FedEx ҳамда J.B. Hunt Transportation Services’га алоҳида эътибор қаратди. Унинг Business Insider’га берган интервьюсида тушунтиришича, ҳозирча фақат йирик ўйинчилар янги технологиялар жорий этиш учун ресурсларга эга.

Шу билан бирга, таҳлилчининг огоҳлантиришича, компаниялар фойдани яқин вақт ичида олмайди. Ҳайдовчисиз фураларнинг илк колоннаси фақат 5-7 йилдан кейин ишлатилиши мумкин, тўлақонли автоматлаштирилган юк машиналар эса 20 йилдан сўнг пайдо бўлади.

Мавзуга оид