Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
Исломобод шаҳрида "Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш ва ривожлантириш тўғрисида ўзаро англашув меморандумини Покистон ҳукумати томонидан имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Мамлакат элчихонаси маълумотига кўра, ҳужжатни Покистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Шер Али Меҳсуд имзолади.
Тадбирда Покистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Исҳақ Дар, Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук, Ўзбекистон элчиси Ойбек Усмонов, Покистон ва Россия делегациялари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Бугунги кунга қадар мазкур ҳужжат Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ҳукуматлари томонидан имзоланган. Тез орада Афғонистон ва Беларус томонларининг ҳам ушбу меморандумга қўшилиши кутилмоқда.
"Ўзбекистон президентининг минтақавий боғлиқлик ташаббуси XXI асрдаги йирик стратегик ва муҳим геоиқтисодий лойиҳа бўлиб, Марказий Осиё, МДҲ, Шарқий Европа ва Жанубий Осиё мамлакатлари иштирокида ягона маконни яратишга хизмат қилади. Бу ташаббус нафақат савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика муносабатларини янги босқичга олиб чиқади, балки инсон капитали эркин ҳаракатланиши, илм-фан ютуқлари, инновацион-технологик янгиликлар трансферида ҳам кенг имкониятлар яратади", - деди Покистон ТИВ раҳбари.
Мавзуга оид
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
17:36 / 25.05.2026