Тошкентда “Ласетти”ни олиб қочган шахс ушланди
2017 йил 4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган уйнинг ёнида, фуқаро А.А.га тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомашинаси қаровсиз қолдирилганлиги, шунингдек унинг калити ўт олдириш жойида бўлганлигидан фойдаланиб, уни олиб қочган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур автомашина Мирзо Улуғбек тумани Феруза мавзеси ҳудудида топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни, Ш.Абдумўминов содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
18:31 / 18.10.2024
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги кўча 2 ойга ёпилади
22:29 / 12.09.2024
Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади
07:28 / 30.08.2024
Тошкент ҳалқа йўлининг Мирзо Улуғбек туманидаги қисми очилди
08:06 / 25.07.2024