Ўзбекистон | 20:04 / 19.11.2017
39485
1 дақиқада ўқилади
Наманган вилояти ИИБ бошлиғи Самарқанд вилояти ИИБга ўтказилди
19 ноябрь куни Наманган вилоят Халқ депутатлар Кенгашининг навбатдан ташқари сессия йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимлик масъул ходими Kun.uz'га хабар берди.
Унда бир нечта ташкилий масалалар муҳокамага қўйилган бўлиб, кун тартибида Наманган вилоятига ИИБ бошлиғи лавозимига полковник Одил Эргашевич Отахўжаевнинг тайинланиши маъқулланди.
Ушбу лавозимда шу кунгача фаолият юритиб келган полковник Азиз Анварович Тошпўлатов эса Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.
KUN.UZ аниқлаган маълумотларга кўра, шу кунгача Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи вазифасида ишлаб келган Файзулло Бозорович Қувондиқов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.
Мавзуга оид
20:18 / 14.07.2021
Андижонда ППХ ходими фуқаронинг қўлини синдиргани айтилди. Ҳолат прокуратура томонидан ўрганилмоқда
14:59 / 12.07.2021
«Оёқяланг судрашди. Қонунни оёқости қилишди» – урганчлик аёл Сенат раиси ва Бош прокурордан кўмак кутмоқда
19:42 / 10.07.2021
73 яшар эркакка куч ишлатган ИИБ ходимларига суд ҳукми ўқилди
16:40 / 08.07.2021