Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди
Шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидалари талабларига зид бўлган Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди.
Иллюстратив фото
Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда жамоатчилик гуруҳлари томонидан 2025 йилнинг июн ойида Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманлари ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига мониторинг ташрифлари ўтказилиб, аниқланган камчиликлар юзасида Ички ишлар вазирлигига омбудсман тақдимномаси киритилган.
Омбудсманга маълум қилинишича, мониторингда аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига вентиляция тизими ва радиоэшиттириш қурилмаси ўрнатилди. Камералар керакли анжомлар билан жиҳозланди. Сайр қилиш ҳовлиси ва санитария тармоқлари (ҳожатхона, ювиниш жойи)да таъмирлаш ишлари олиб борилиб, гигиена талабларига мувофиқлаштирилди.
Шу билан бирга, шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидалари талабларига зид бўлган Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти ички ишлар вазирининг 2025 йил 21 июлдаги тегишли буйруғи билан тугатилди.
Мавзуга оид
22:08 / 20.09.2025
Тошкентда ёш қизларга уятсиз ҳаракатлар қилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
00:28 / 12.09.2025
Криптовалюта орқали 170 минг доллар пулини ўзгаларга ўтказиб юборган фуқаро омбудсманга мурожаат қилди
20:44 / 11.08.2025
Ички ишлар органларининг 3 ходими коррупция устида қўлга олинди
21:20 / 06.08.2025