Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда она бир ёшга тўлмаган фарзандини бўғиб ўлдирди
Фото: Kun.uz
Наманган шаҳрида 11 ноябрь 1988 йилда туғилган Алия Бекташова (исм шарифи ўзгартирилган) онасининг уйида руҳиятида бўлган ўзгариш сабабли ёнида ухлаб ётган ўғли, 2017 йилда туғилган Аслан Никитинни (исм шарифи ўзгартирилган) ёстиқ билан бўғиб ўлдирган.
Шунингдек, Алия Бекташова шу ерда ухлаб ётган яна бир ўғли, 2012 йилда туғилган Рамиз Никитин (исм шарифи ўзгартирилган) бўйин қисмига қайчи билан уриб, сўнг ўзининг бўйинига қайчи билан уриб жароҳат олган.
Натижада Аслан Никитин воқеа жойида ўлган. Рамиз Никитин касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми ва 25-, 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақда 18 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Ёшлар ижод саройи»да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган. Йиғилишда 15 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган видеоселекторда кўтарилган масалалар таҳлил қилинган. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги камчиликлар туманлар негизида танқидий ўрганилди.
Мавзуга оид
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
15:07 / 27.01.2026
Наманганда ер расмийлаштиришни ваъда қилган ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси ушланди
11:38 / 27.01.2026
Наманганда Cobalt ва йўловчи автобус тўқнашувида 3 киши ҳалок бўлди
11:10 / 16.01.2026