Трамп Путин билан телефонда нималарни гаплашди?
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ етакчиси Дональд Трамп бугун бўлиб ўтган ўзаро телефон сўзлашувида Сурия, Эрон, Афғонистон, КХДР ва Украинани муҳокама қилишган, деб хабар бермоқда Блумберг агентлиги Оқ уйидаги лавозимдорлардан бирига асосланиб, деб ёзади РИА Новости.
Агентлик ҳамсуҳбатининг сўзларига қараганда, икки барқудрат давлат раҳбарларининг сўзлашуви бир соатга яқин давом этган.
Оқ уй ҳам, Кремль ҳам сўзлашув тафсилотлари ҳақида расмий хабар тарқатгани йўқ. Оқ уйнинг миллий хавфсизлик Кенгашидагилар ТАСС мухбирига расмий тафсилотлар оддий канал орқали кейинроқ тарқатилишини маълум қилишган.
Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков телефон сўзлашуви олдидан журналистларга Путин америкалик ҳамкасби билан Суриядаги вазият ва Шимолий Корея ядро муаммосини муҳокама қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Сўнгги марта бу икки давлат етакчиси Вьетнамдаги АТЭС саммити майдонларида мулоқот қилишган. Ўшанда президентлар учрашув якунига кўра Сурия масаласи бўйича қўшма баёнот билан чиқиш қилишганди.
Мавзуга оид
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024