17 йил ичида Европага ўтиш вақтида ҳалок бўлган ва йўқолган муҳожирлар сони ошкор қилинди
2000 йилдан 2017 йилгача Ўрта Ер денгизи орқали Европага етиб олмоқчи бўлган 33761 киши денгизда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Бундай маълумот Халқаро миграция ташкилоти ҳисоботида келтирилган.
Маълум қилинишича, ҳисобот топилган жасадлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида тузилган.
Ташкилот Ўрта ер денгизи орқали ўтувчи йўлни “дунёдаги энг кўп ўлимга олиб келувчи йўл” деб атади ҳамда ҳалок бўлганларнинг реал рақамлари анча кўпроқни ташкил қилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Энг кўп қурбонлар 2016 йилда, Туркиядан Грецияга ўтилувчи энг қисқа ва хавфсиз йўл ёпилгандан кейин қайд қилинган: қурбонлар сони 5 мингдан кўпроқни ташкил қилган.
“Қисқа ва хавфсизроқ йўлларнинг тўсилиши узун ва кўпроқ хавфга эга бўлган йўлларнинг очилишига олиб келиши ва оқибатда денгизда ҳалок бўлиш имкониятини ошириши мумкин”, дейилган ҳисоботда
Ташкилот маълумотларига кўра, 1970-йиллардан айни вақтгача Ўрта Ер денгизини 2,5 миллиондан кўпроқ одам кечиб ўтган.
Мавзуга оид
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 01.11.2024