Ҳаммада омадсиз кунлар бўлиб туради. Асосийси — тушкун кайфиятга берилмаслик ва чалғий олиш. "Лайфхакер" шундай дамларда сизга ёрдам бериши мумкин бўлган усуллар билан бўлишди.

1. Тетиклаштирувчи плей-лист

Сизга завқ бағишловчи треклардан иборат плей-лист тузинг. Ҳеч қандай меланхолия бўлмасин: маъюс мусиқа бусиз ҳам  кайфияти йўқ инсоннинг дилини хира қилади.

2. Жисмоний фаоллик

Руҳий ва жисмоний соғлиқ ўртасидаги боғлиқликни ёдда тутинг. Америка психология ассоциацияси психотерапия схемасига жисмоний машқларни қўшишни тавсия қилади. Шундай экан, рақсга тушинг, сакранг, енгил машқ қилинг: эндорфинларни ишлаб чиқариш учун ҳар қандай жисмоний фаоллик тури тўғри келади.

3. Дўстга қўнғироқ

Ҳойнаҳой дўстларингиз билан мессенжерлар орқали хабарлашиб турсангиз керак - ўша ерга ёзинг: қўллаб-қувватловчи сўзлар, ҳазиллар ва ажойиб стикерлар вазиятни тўғирлайди. Энг яхшиси - яқинларингизга қўнғироқ қилиб, улар билан учрашиш. Ёқимли ижтимоий муносабатлар бизга янада завқ бағишлайди.

4. Кулиш учун сабаб

Дўстларингиз тезкор амалий ёрдам кўрсата олишмаса, кулги истаб Telegram'га мурожаат қилинг. Бутун интернет мемлари канали - LaQeque'ни варақланг, «Погладь кота» каналида ҳаётий қийин вазиятда қолган мушукларга қаранг ёхуд турли латифа каналларига аъзо бўлинг.

5. Оддий мақсадлар

Ёмон кайфият ва апатия куч-қувват ва ишдаги самарадорликдан маҳрум қилади. Ўзингиздан жаҳлингиз чиқмасин: агар кунингиз оддий ўтса, ўнта мураккаб иш ўрнига уч оддий ишни режалаштиринг. Кичик бўлса-да, мақсадга эришиш ўзингиздан қониқиш ҳосил қилиш ҳиссини қайтаради.

6. Яхши фильм

Катта экранда янги фильмларни кўришга шошилинг ёки уйда мароқли кино кечасини ўтказинг: романтик комедиялар инсоният ва  эзгуликка бўлган ишончни қайтаради.