Жаҳон | 20:17 / 25.11.2017
6099
1 дақиқада ўқилади

Зимбабвенинг собиқ молия вазири суд олдида жавоб бермоқда

Фото: Reuters

Зимбабвенинг собиқ молия ва иқтисодий ривожланиш вазири Игнасиус Чомбо коррупцияда айбланиб, 25 ноябрда суд олдида жавоб беришни бошлади. Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу Чомбонинг ўтган ҳафтада ҳарбийлар томондан ҳибсга олинганидан кейин омма олдида илк кўриниш беришидир.    

Чомбонинг адвокати Лавмор Мадхукунинг айтишича, Чомбо ҳибсда ушлаб турилганда калтакланиш натижасида олган жароҳатлари билан шифохонага ётқазилган. Адвокатнинг таъкидлашича, Чомбо вазир бўлганда коррупцияда ва ўз ваколатларини суистеъмол қилишда айбланмоқда.  

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Чомбо мамлакатнинг собиқ президенти, 93 ёшли Роберт Мугабенинг рафиқаси Грейснинг сафдошларидан бири бўлган. Грейс Мугабе мамлакатнинг собиқ вице-президенти Эммерсон Мнангагванинг сиёсий рақиби бўлган.

Мавзуга оид