Зимбабве полициясига хизмат вақтида мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди
Энди барча ходимлар иш жойига келган вақтида мобил телефонларини раҳбариятига топширишлари керак — ундан фақат танаффусда фойдаланишга рухсат берилади.

Фото: Daily News
Зимбабве ҳукумати полиция ходимларига иш вақтида мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлади, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, энди барча ходимлар иш жойига келган вақтида мобил телефонларини раҳбариятига топширишлари керак — ундан фақат танаффусда фойдаланишга рухсат берилади. Мазкур тақиққа нима сабаб бўлгани номаълум, аммо тахминларга кўра, бу полициячилар орасида коррупцияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракат бўлиши мумкин.
Янги тартиб бир неча кун олдин мамлакат пойтахти Ҳарареда полиция ходимлари жамоат транспортида пора олгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалганидан кейин жорий этилмоқда.
Полиция участкалари ходимларига янги тақиққа риоя этилишини назорат қилиш буюрилган, бунга бўйсунмаган ходимлар жавобгарликка тортилади.
«Агар хизмат мажбуриятларини бажараётган полициячининг ёнидан мобил телефон топилса, ушбу ходимга масъул бўлган шахсга жавобгарлик белгиланади», — дейилади хабарда.
Зимбабве полицияси маошларнинг камлиги ва иш шароитининг ёмонлиги туфайли мамлакатдаги энг коррупцияга ботган тизим ҳисобланади.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Болаларни қўрқоқ қилиб қўймаслигимиз керак” — боғчадаги зўравонликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 21:51
-
TikTok ўсмирлар учун чекловларни жорий этмоқда
Жаҳон | 21:50
-
13 март янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 21:32
-
Россия мамлакатга кириш тақиқланган ЕИ фуқаролари рўйхатини кенгайтирди
Жаҳон | 21:28
Мавзуга оид

10:43 / 16.02.2025
2024 йилда Ўзбекистонга олиб кирилган мобил телефонлар сони маълум қилинди

22:26 / 02.01.2025
Зимбабведа 8 ёшли бола шерлар яшайдиган қўриқхонада беш кун қолиб кетди

21:09 / 01.01.2025
Зимбабведа ўлим жазоси расман бекор қилинди

14:05 / 29.12.2024