Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливия соҳиллари яқинида 31 муҳожир ҳалок бўлди
Фото: vesti.ru
Ливиянинг ғарбий соҳиллари яқинида икки қайиқнинг тўқнашуви оқибатида 31 муҳожир ҳалок бўлди. 200 одамни қутқаришга муваффақ бўлинган.
Ливия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ходими, полковник Абу Ажил Абдулборийнинг айтишича, Триполидан 60 км узоқликда жойлашган Гарабулли яқинида иккита қутқарув операцияси ўтказилган.
Воқеа жойига махсус хизматлар етиб келганда, шиширилган қайиқлардан биттаси сувга чўкаётгани, уни бир неча одам ушлаб тургани маълум бўлган. Бу қайиқдан бўлган 60 кишини қутқаришга ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини чиқариб олишга муваффақ бўлинган. Иккинчи қайиқ атрофида 140 киши аниқланган.
Омон қолганлар Триполи портидаги ҳарбий-денгиз базасига етказилганлар. Уларга егулик ва сув берилган.
Мавзуга оид
13:34 / 04.02.2026
Ливияда Қаззофийнинг ўғли ўлдирилди
10:18 / 28.01.2026
Испания 500 минггача ноқонуний муҳожирни легаллаштиради
13:33 / 05.01.2026
🔴 LIVE: ОМОН қўлида ўлган ўзбек: нега вазият фақат ёмонлашиб боряпти?
08:45 / 24.12.2025