Жамият | 15:10 / 27.11.2017
12089
2 дақиқада ўқилади

ФҲДЁ идоралари ишини видеокамера орқали назорат қилиш йўлга қўйилди

Адлия ходимлари аксарият фаолият йўналишларида, шу жумладан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишда фуқаролар билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларга турли ҳуқуқий хизматларни кўрсатади.

Шундан келиб чиқиб, уларда меҳнат, ижро интизомига ва касб этикаси қоидаларига риоя этиш ҳолати ҳамда муомала маданияти юқори даражада бўлиши лозим.

Чунки, ушбу талаблар бузилиши, фуқароларни ортиқча оворагарчилигига, қолаверса ҳақли эътирози ва давлат идоралари хизматчиларига нисбатан салбий баҳо беришига олиб келади.

Мазкур талаблар бажарилишини юқори даражага кўтариш ҳамда уларга риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатиш мақсадида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги барча ФҲДЁ идораларига видеокамералар ўрнатилиб, онлайн тарзида масофавий назорат йўлга қўйилди.

Эндиликда, жойидан туриб ушбу тизимнинг барча ходимлари томонидан фуқароларни қабул қилиш, уларга ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш сифати устидан назорат олиб борилмоқда.

Кузатув жараёнида маълум бўлган ҳар бир қоида бузилиши ҳолатини олдини олиш борасида тегишли кўрсатмалар берилиб, зарур чоралар кўрилмоқда.

Мавзуга оид