Жамият | 20:35 / 28.11.2017
15323
1 дақиқада ўқилади

Қамоқдан қочмоқчи бўлган маҳбус чиқинди машинаси ичида қамалиб қолди

Фото: CBS News

АҚШнинг Филадельфия шаҳрида ноодатий воқеа юз берди. Шаҳардаги The Kintock Group қамоқхонасида жазо ўтаётган 31 ёшли маҳбус чиқинди машинасида қамоқдан қочишга қарор қилган. Бироқ маҳбуснинг бу уриниши унинг чиқиндилар машинасида қамалиб қолиши билан якунланди. Воқеа 27 ноябрда юз берган. 

Маҳбус ўзининг режасини амалга оширмоқчи бўлиб, қамоқдаги чиқинди ташланадиган катта идиш ичига кейинроқ чиқиндилар билан бирга чиқинди машинасида олиб кетилиши учун яшириниб олган. Бироқ ҳаммаси “уддабурон” маҳбус ўйлаганчалик силлиқ чиқмади: у “чиқинди” сифатида машинага тушгач, ўзи учун хавфсиз жой топа олмаган ва чиқинди машинасининг чиқиндиларни зичловчи пресси таъсирига тушиб қолган. Бунинг оқибатида у оёқларидан жароҳат олган.  

Маҳбус қутқарувчилар уни чиқариб олишмагунча чиқинди машинасида 2 соат ўтказишига тўғри келган. Жабрланувчи замбилга ортилиб, шифохонага олиб кетилган.

Мавзуга оид