Жаҳон | 23:30 / 29.11.2017
14604
2 дақиқада ўқилади

Бағдод қамоқхонасида юздан ортиқ она ва болалар сақланмоқда

Фото: РИА "Новости"

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Инстаграмдаги ўз аккаунтида Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги қамоқхоналардан бирида Россиянинг юздан ортиқ фуқароси, жумладан, кўплаб болалар ҳибсда сақланиб келаётгани ҳақида хабар қолдирган.

«Россия фуқаролари бўлмиш аёллар ва болаларнинг катта гуруҳи жойлашган жой аниқланди. Уларнинг исм-фамилиялари маълум. Уларнинг орасида 25 аёл ва 79 бола бор», — деб ёзган у ўз Инстаграмида.

Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, РФ фуқаролари илгари Мўсулдаги лагерда ушлаб турилган, сўнгра Бағдоддаги аёллар қамоқхонасига келтирилган «Чеченистондан фақат бир оила бор, қолганлар турли ҳудудлардан... Уларнинг орасида ярадорлар ва ногиронлар ҳам бор», — деган Қодиров.

Қодировнинг таъкидлашича, россияликларни ватанига қайтариш борасидаги ишлар ТИВ, мудофаа вазирлиги ва бошқа идоралар билан жипс ҳамкорликда амалга оширилади. «Биз дарҳол Ироқ ҳукумати вакиллари билан алоқага чиқдик. Мен Зиёд Сабсабий (Чеченистондан сенатор, Россия Федерация Кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси ўринбосари) га уларни Россияга қайтариш бўйича битимга эришиш учун жамики чораларни қўллаш мажбуриятини юкладим», — деган Қодиров.

Ўтган тўрт ой ичида Россияга Чеченистон, Доғистон, Ханти-Мансийск автоном округи, Тверь области ва РФнинг бошқа ҳудудлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистонда яшаб келган 90 дан зиёд аёллар ва болалар эвакуация қилингани хабар қилинган эди.

РФ президенти қошидаги болалар ҳуқуқи бўйича Анна Кузнецова берган маълумотга кўра, Сурия ва Ироқдаги жанговар ҳаракатлар зонасида Россиянинг 500 дан ортиқ вояга етмаган фуқаролари ҳамон қолмоқда.

Мавзуга оид