Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эквадор қамоқхонасида ўнлаб осилган маҳбуслар топилди
Эквадор қамоқхона хизмати (SNAI) баёнотида айтилишича, 27 нафар маҳбус «бир-бирини бўғган, бу эса бир зумда ўлимга олиб келган».
9 ноябрь куни Эквадорнинг Мачала шаҳридаги Эл-Оро қамоқхонасида осиб ўлдирилган 27 нафар маҳбуснинг жасади топилди. Бунгача қамоқхонада тартибсизликлар бўлиб, тўрт маҳбус ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ киши жароҳатланган эди. Бир ой олдин худди шу қамоқхонада 14 маҳбус ҳалок бўлган, расмийлар уларнинг гуруҳлар ўртасидаги келишмовчиликлар натижасида ҳалок бўлганини таъкидлаган эди.
Эквадор қамоқхона хизмати (SNAI) баёнотида айтилишича, 27 нафар маҳбус «бир-бирини бўғган, бу эса бир зумда ўлимга олиб келган». Расмийлар ҳеч қандай тафсилот келтирмади, бироқ «бу ҳодиса эрта тонгда содир бўлган воқеа билан боғлиқ эмас»лигини таъкидлади.
9 ноябрь куни эрталаб соат 3 атрофида Эл-Оро қамоқхонасида тартибсизликлар бошланди. Бунга бошқа вилоятдаги маҳбусларнинг кўчириб келтирилишига қамоқхонадаги маҳбуслар норозлиги сабаб бўлди.
Улар қўриқчиларга ҳужум қилиб, қуролларни қўлга киритишга ва қўлбола портловчи модда ясашга муваффақ бўлди. Охир-оқибат, қамоқхона ходимлари вазиятни назоратга олди, аммо жараён давомида тўрт нафар маҳбус ҳалок бўлди ва 30 дан ортиғи жароҳат олди. Қўриқчилардан бири ҳам жароҳатланган.
Бу умуман Эквадорда ҳам, хусусан, Эл-Оро қамоқхонасида ҳам биринчи шундай ҳолат эмас.
Сентябрь ойи охирида Эл-Орода 13 нафар маҳбус ва бир қўриқчи, расмийларга кўра, рақиб гуруҳлар ўртасидаги низолар оқибатида ҳалок бўлган. Тўда вакиллари содир бўлган воқеага изоҳ бермади.
Маҳбусларнинг қариндошлари ҳокимиятдан қамоқхонада хавфсизлик чораларини кучайтиришни сўраган, Мачала шаҳри аҳолиси эса анчадан бери қамоқхона учун бошқа жой топишни талаб қилмоқда: Эл-Оро шаҳар марказида жойлашган.
2021 йилдан бери Эквадор қамоқхоналарида жами 600 га яқин маҳбус ҳалок бўлди, деб ёзди El Mundo. Уларнинг аксарияти рақиб тўдалар ўртасидаги ички низолар қурбонига айланди.
Сентябрь ойида АҚШ Эквадорнинг икки гуруҳи - «Los Lobos» ва «Los Choneros»ни террорчи ташкилот деб тан олди.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026