Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Босния мусулмонларига қарши жиноятларда айбланган судланувчи Ҳаагада ҳукм ўқилгандан сўнг заҳар ичди
Собиқ Югославия бўйича Халқаро трибунал йиғилишида хорват генерал Слободан Пральяк аппеляцион инстанция ҳукми эълон қилингандан кейин заҳар қабул қилганини маълум қилди. Суд Пральякка нисбатан ўқилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.
Пральяк ўз чиқиши давомида қандайдир идишчадан нимадир ичди, адвокатининг айтишича, унда заҳар бўлган. Пральякнинг ҳозирги аҳволи ҳақида ҳеч қандай хабарлар йўқ.
29 ноябрда Ҳаагада Пральяк ва яна беш босниялик хорватнинг аризаси кўриб чиқилди. Уларнинг ҳарбий жиноятлари учун ҳукм 2013 йилда ўқилган эди. Ўшанда Пральякни 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишганди.
Пральякнинг заҳар ичгани ҳақидаги хабарлар аппеляцион инстанция босниялик хорватлар етакчиси Ядранко Прличга нисбатан ҳукмни тасдиқлаганидан сўнг тарқалди - унга 25 йил беришган. Шундан кейин эшитувлар тўхтатилди.
Пральяк ва Прлич 1991 йилда Югославия таназзули натижасида ҳосил бўлган ва тан олинмаган Герцег-Босния Хорват республикасининг етакчилари бўлишган. Улар Босния мусулмонларига қарши ҳарбий жиноятларда айбдор деб топилди.
Мавзуга оид
14:01 / 17.12.2025
Ҳаагада Украинага репарациялар бўйича халқаро орган ташкил этилди
20:12 / 14.05.2025
АҚШ Зеленскийнинг НАТО саммитига таклиф этилишига қарши — ANSA
19:16 / 22.04.2025
Махсус трибунал 20 нафар россиялик амалдор устидан терговга тайёргарлик кўрмоқда
15:30 / 01.10.2024