Тожикистонда жамоат транспортида тўловнинг янги тизими жорий этилмоқда
Тожикистон жамоат транспортида, жумладан троллейбус ва автобусларда, 2017 йилнинг охирига қадар йўл ҳақи учун тўловнинг янги тизими жорий этилади – пластик карталар орқали.
Tajikistantimes берган маълумотга кўра, янги тизим пластик карта харид қилишни назарда тутади, унга йўловчи маълум бир суммани киритиши керак. Картанинг ўзини ҳайдовчидан ёки Душанбе шаҳрининг янги бекатларида ўрнатилган терминаллардан сотиб олиш мумкин.
Автобус ёки троллейбусга ҳар бир кириш валидатор билан жиҳозланган, у картани ўқийди ҳамда ундан йўл ҳақи учун тўловни ечиб олади. Шу билан бирга, картада етарли маблағ бўлса, керакли сумма ечиб олинганидан сўнг таблода «Раҳмат» сўзи, агарда керакли сумма бўлмаса, таблода «Қобул ношуд» («Тўлов қилинмади») деган сўзлар пайдо бўлади. Охирги вариантда кондукторга нақд пул тўлаш ёки транспорт воситаси салонини тарк этиш керак.
Душанбе ҳокимиятидан маълум қилишларича, карталар уч турда тайёрланади: имтиёзли (пенсионерлар, ногиронлар), хизмат ва оддий.
Шаҳар маъмурияти тўловнинг янги тизими жорий этилиши билан йўл ҳақи ошиши ҳақида ҳеч нарса маълум қилмаган.
Мавзуга оид
12:26
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024