Трамп ва Абэ Шимолий Кореянинг навбатдаги ракета синовини муҳокама қилишди
АҚШ ва Япония етакчилари Дональд Трамп ва Синдзо Абэ телефон орқали суҳбатда Шимолий Кореянинг навбатдаги ракета синовини муҳокама қилишди ҳамда Шимолий Корея таҳдидига қарши курашни давом эттиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди.
“Президент Дональд Трамп ва Япония бош вазири Синдзо Абе Шимолий Кореянинг қитъалараро баллистик ракета учириши борасида суҳбатлашишди. Иккала давлат етакчилари Шимолий Кореянинг иғвогар ҳаракатлари унинг хавфсизлигига раҳна солаётгани ва халқаро ҳамжамиятдан янада яккалаётгани ҳақида фикр билдиришди”, деб маълум қилди Оқ уй.
29 ноябрга ўтар кечаси Япония ва Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Кореядан ракета учирилганини қайд қилишган. Ракета Япония соҳилларидан 210 км узоқликда Япон денгизига тушган. Жанубий Корея қуролли кучларида маълум қилинишича, ракета 4,5 минг км баландликка кўтарилган ва 960 км учиб ўтган. Дастлабки маълумотларга кўра, Пхеньян қитъалараро баллистик ракета учирган.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
18:48 / 14.11.2024