Жаҳон | 23:59 / 30.11.2017
17675
2 дақиқада ўқилади

Австралиялик телебошловчи эфир вақтида ҳалок бўлишига бир бахя қолди (видео)

Фото: Getty Images

Австралия телевидениесининг 10-канали жонли эфирида аёл бошловчилардан бири суюқ азот билан тажриба вақтида ҳалок бўлишига бир бахя қолди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Studio 10 эрталабки шоуси вақтида физика ўқитувчиси ва блогер Жейкоб Стриклинг кока-кола ичимлиги бўлган идишга суюқ азот қуйиб, идишни ракетага ўхшаб учириш мумкинлигини намойиш қилган.

У буни муваффақиятли намойиш қилгандан кейин, бошловчилардан бири Натарша Беллингга ушбу тажрибани у билан бирга такрорлашни таклиф қилган: блогер идишга суюқ азот қуйиши, бошловчи эса унинг буйруғига кўра идишни ўгириши керак бўлган.

Бироқ тажриба вақтида нимадир нотўғри кетиб, кока-кола ва суюқ азотли идиш бошловчи уни ўгириши биланоқ учиб кетган ва унинг бошини шикастлашига бир бахя қолган.

Видеога қолдирилган изоҳларда фойдаланувчилар бошловчини ҳам, бундай тажрибалар ўтказиб, атрофдагиларни хавфга қўяётган блогерни ҳам танқид қилишган. Уларнинг деярли барчаси идишнинг бундай шиддат билан учиши бошловчининг ўлимига олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги фикрга келишган.

Мавзуга оид