Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиядаги авиаҳалокатда таниқли журналист ҳалок бўлди
11 февралда Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида мамлакатдаги таниқли журналист ва бошловчи Рикардо Боехат авиаҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Globo каналининг маълум қилишича, 66 ёшли бошловчи шаҳар чеккасидаги шоссега қулаган кичик вертолёт бортида бўлган. Вертолёт қулаши вақтида шоссе бўйлаб кетаётган юк машинасига тегиб кетган. Воқеа жойида ёнғин бошланган. Боехат билан бирга учувчи ҳам ҳалок бўлган.
Боехат Jornal da Band теледастури ва BandNews FM радиосида бошловчи, IstoE журналида шарҳловчи бўлган. У шунингдек O Globo, O Dia, O Estado de Sao Paulo, Jornal de Brasil газеталарида ишлаган. 1990-йилларда Globo телеканалида кўрсатув олиб борган.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026