Биргина дарахт бир йилда 120 литр кислород ишлаб чиқаради. Бу 4 кишидан иборат оилани тоза ҳаво билан таъминлаш учун етарли... Кўрдингизми, ҳатто оддий дарахтлар ҳам ажойиб бўлиши мумкин, Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилган дарахтлар ҳақида-ку қанча гапирсак, арзийди! Don'tPanic ҳар бирини ҳақиқий санъат асарларига тенглаштириш мумкин бўлган дарахтлар ҳақидаги маълумотлар ва суратлар билан бўлишди.

Фото: Қамоқ-дарахт

Қамоқ-дарахт

Аслида бу бор-йўғи Ғарбий Австралиянинг Дерби қишлоғи яқинида ўсувчи улкан баобабдир. Бу улкан баобаб танасининг диаметри - 14 метр. XX аср бошларида маҳаллий полициячилар дарахт танасида катта ғовак ясаб, ўша ерда жиноятчиларни сақлашган.

Фото: Драцена

Драцена

Қадимий ҳинд афсонасида айтилишича, қачонлардир Сокотра оролида фил қонини ичувчи аждар яшаган экан. Бир куни қабиланинг катта ва кучли етакчиси аждарни мағлуб қилибди ва унинг ичидан ичган барча қони сизиб чиқиб, атрофга тарқалибди - шу жойларда драценалар номини олган ғаройиб дарахтлар ўсиб чиқибди. Драценани фақатгина Сокотрада учратиш мумкин, улар нима учундир бошқа ерларда ўсмайди.

Фото: Жаботикаба

Жаботикаба

Тропик кенгликларда Мирталар оиласига мансуб бу ўсимликни ҳосилдор дарахт сифатида эъзозлашади. Жаботикаба мевалари дарахт танасининг ўзида ўсади! Шуниси қизиқки, Бразилияда унинг меваларидан ажойиб қизил вино тайёрлашади.

Фото: Пеннатия Бейлиса

Пеннатия Бейлиса

Отаго университети профессори Жефф Бейлис Гиннеснинг Рекордлар китобидан жой олган бундай турдаги ўсимликнинг ягона вакилини аниқлаган. Пеннатия Бейлиса Янги Зеландияда ўсади ва у полиция муҳофазасидадир.