19:05 / 13.06.2024
19987

Ўзбекистонликлар самолётни судраш тезлиги бўйича Гиннесс рекордини ўрнатди 

Спортчилар жамоаси оғирлиги 13,5 тонна бўлган ATR-72 русумидаги самолётни 100 метр масофага тортиш бўйича энг яхши натижа кўрсатишди. 

Фото: Uzbekistan Airports

Ўзбекистон Бодибилдинг ва фитнес федерацияси жамоаси самолётни 100 метрдан ортиқ масофага судраш тезлиги бўйича Гиннесс рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Guinness World Records эълон қилди. 

Қайд қилинишича, спортчилар жамоаси оғирлиги 13,5 тонна бўлган ATR-72 русумидаги самолётни 100 метр масофага 46,7 сонияда тортиб борган. Рекорд 2024 йил 15 май куни Тошкент халқаро аэропортида ўрнатилган. 

Тадбирда Гиннесс рекордлар китоби комиссари Мбали Масечаба Нкоси иштирок этган. 

Таъкидланишича, рекорд биринчи уринишдаёқ ўрнатилган. Гиннесс рекордлар китоби талаби 60 сония бўлган, бироқ, спортчилар анча яхши натижани кўрсатишган. 

Top