Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
20 ёшли эронлик дунёдаги энг пакана одам деб топилди
Унинг бўйи атиги 64 сантиметр.
20 ёшли эронлик йигит дунёдаги энг пакана одам сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди. Эркакнинг бўйи 64 сантиметрга тенг.
Рекорд муаллифи Афшин Исмоил Қодирзода ҳисобланади. Ота-онасининг сўзларига кўра, ўғил туғилганда вазни атиги 600 грамм бўлган. Шифокорларнинг нохуш башоратига қарамай, бола яшаб кетган.
Йигит ўзининг бўйи пакана эканидан асло сиқилмайди.
«Дунёдаги энг баланд одам кимлигини биламан. Мен унинг кафтига сиғардим», деб ҳазиллашади Қодирзода.
Афшин жисмоний хусусиятлари туфайли иш топишда қийналаётганидан шикоят қилади, аммо эришган шуҳрати оиласини моддий жиҳатдан таъминлашга ёрдам беради деган умидда.
«Орзум - ота-онамга ёрдам бериш. Балки, дунё миқёсидаги эътироф орзумни рўёбга чиқаришга ёрдам берар», дейди у.
Мавзуга оид
08:33
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026