Мушуклар ақллими ёки итлар? Олимлар жавобни айтишди
Итларнинг бош мия қобиғида нейронлар мушукларга қараганда икки баробарга кўпроқ. Бу ер фикрлаш, режалаштириш ва мураккаб хатти-ҳаракат учун жавоб беради, деб аниқлашди олимлар. Иш натижалари Frontiers in Neuroanatomy журналида эълон қилинди.
Тадқиқотчилар бир неча ҳайвонлар турлари, жумладан мушуклар, итлар, шерлар, қўнғир айиқлар, енотлар, сассиқкузанларнинг миясини таққослашди. Маълум бўлишича, итларнинг бош мия қобиғида 530 миллион нейронлар бор бўлса, мушукларда бу кўрсаткич – фақатгина 250 миллион (таққослаш учун, инсон бош мия қобиғида тахминан 16 миллиард нейронлар мавжуд). Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, айнан шу қисмдаги нейронлар миқдори ҳайвонларнинг аввалги тажрибадан келиб чиққан ҳолда хулоса қилиш имкониятини белгилайди.
Бироқ, иш муаллифларининг фикрига қараганда, мушуклар ҳам аҳмоқ эмас, шунчаки уларни ўрганиш бир қадар мушкул. Масалан, 2017 йилнинг бошида япониялик олимлар мушуклар итлардан аҳмоқроқ эмаслиги ҳақидаги хулосага келишди – улар ўзлари билан нима юз бераётгани эслаб қолиш, ҳамда керак бўлганда хотирадан керакли маълумотни олишлари мумкин.
Бундан ташқари, тадқиқотчилар эътиборини енотлар ўзига тортди – кичик ҳажмларга қарамай, улар бош мия қобиғидаги нейронлар сони бўйича итлардан қолишмайди.
Мавзуга оид
16:47 / 29.10.2024
Ҳиндистонлик бизнесмен деярли бутун бойлигини итига мерос қолдирди
13:34 / 17.10.2024
Тошкент туманида ит ёш болани ўлдириб қўяй деди. Унинг эгаси 370 минг жарима билан қутулиб кетади
20:37 / 11.10.2024
Тошкентда мушукка бешафқатлик қилган ўқитувчи ишдан бўшади
15:44 / 11.10.2024