Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда мушукка бешафқатлик қилган ўқитувчи ишдан бўшади
Мушукни деразадан улоқтирган ва ўлимига сабаб бўлган ўқитувчи маъмурий жавобгарликка тортилди, сўнгра ўз аризасига биноан ишдан бўшади.
Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги 62-мактаб ўқитувчиси мушукка бешафқатлик қилгани ҳақидаги хабарлар Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилди.
Қайд қилинишича, мактаб директори Ш. Н. жамоада назоратни сусайтирганлиги, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун бошқарма бошлиғи буйруғи билан ҳайфсан интизомий жазосига тортилган.
Воқеага дахлдор бўлган ўқитувчи Д.Х. Ички ишлар органлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 1-қисмига асосан жавобгарликка тортилган ва ўз аризасига биноан эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.
Мушук билан боғлиқ ҳодиса 27 сентябр куни содир бўлган. 62-мактабнинг ўзбек тили ўқитувчиси мушукни ўқувчилари кўз ўнгида иккинчи қават деразасидан улоқтирган, оқибатда жонивор тан жароҳатлари олиб, нобуд бўлган эди.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026