Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: Tesla машиналарининг 90 фоизи конвейердан чиқиши билан таъмирни талаб қилади
“Tesla” компаниясининг Model S ва Model X автомобилларининг 90 фоиздан кўпроғи ишлаб чиқариш нуқсонларига эга, деб ёзмоқда компаниянинг собиқ ва амалдаги 9 ходимига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. Уларнинг айтишича, бу муаммолар харидорларга етказиб беришдан аввал тўғриланади ва бунга компаниянинг катта маблағлари сарфланади.
Манбаларнинг маълум қилишича, бундай муаммоларга ташқи панеллардаги тирналиш ва пачоқлар кўринишидаги кичик ташқи нуқсонлар билан бир қаторда мураккаброқлари, мисол учун, носоз ўриндиқлар ва эшиклар, салон ва кузов тирқишлари герметиклиги бузилиши кабилар киради. Компания муаммолар пайдо бўлганда конвейерни тўхтатмай, уларни йиғиб бўлинган машинада тўғрилашни афзал кўради.
Компания ходимларининг айтишича, енгил муаммолар кўп вақт олмайди. Машиналар мураккаброқлар муаммони ҳал этиш учун завод ҳудудидаги махсус майдонга юборилади. Айни вақтда бу майдонда таъмирланиши керак бўлган 2 мингдан кўпроқ машина йиғилиб қолган.
Ахборот агентлиги томондан сўралган мутахассисларнинг таъкидлашича, Toyota каби йирик компанияларда ишлаб чиқариш нуқсони улуши 10 фоиз атрофида бўлиши керак. Tesla’нинг жуда кўп носозликлари компания таянч ишлаб чиқаришни ҳали йўлга қўймаганидан дарак беради.
Tesla вакиллари ахборот агентлиги манбалари сўзларини тасдиқлашмаган ва ишлаб чиқариш нуқсони бўйича маълумотларни ошкор қилишмаган. Уларнинг айтишича, заводда ишлаб чиқариш ортидан қатъий назорат ўрнатилган. 2017 йил октябрда компания раҳбари Илон Маск Model 3’ни ишлаб чиқаришдаги муаммоларни тўғрилаш учун вақт кераклигини айтган.
Мавзуга оид
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
07:48 / 24.05.2026