Спорт | 20:05 / 01.12.2017
13763
2 дақиқада ўқилади

"Ҳақиқий жанг!": шарҳловчи болалар ўртасидаги ўйинда ҳиссиётларга берилди

"Тюменский Легион" ва "Югра" болалар хоккей жамоалари ўртасида келиб чиққан муштлашув шарҳловчининг кучли ҳиссиётларига сабаб бўлди. Муштлашув видеоси YouTube’да жойлаштирилди.

Ёш хоккейчилар "Уральский вызов-2017" мусобақаси учрашувларидан бирида муштлашиб кетганлар.

"Нима у ерда? Ҳиссиётлар! Муштлашув! Бизда муштлашув бошланиб кетди! Ҳеч ким бўш келишни хоҳламади, муштлашув. Жанг! Ҳақиқий жанг, бироқ йўқ, йигитчаларни ажратиб қўйишди. Бизда ҳиссиётлар ақл бовар қилмас даражада", - дея маълум қилган ҳиссиётларга берилган шарҳловчи.

Ҳакамлар муштлашаётганларни ажратиб қўйишни уддалашди, бироқ орадан кўп ўтмай ўйинчилар энди жамоага қарши жамоа бўлиб “жангга” киришиб кетишган. Шарҳловчи буни ҳам эътиборсиз қолдирмади.

"Яна бир муштлашув, яна, бошланди! Жамоага қарши жамоа! Жанг! Ҳақиқий жанг, дўстлар! Нималар қилишмоқда! Уларни ажратиш керак! Уларни ажратиш керак!", - дея деярли бақирган у.

"Тюменский Легион" якунда "Югра"ни 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мавзуга оид