Жаҳон | 22:14 / 01.12.2017
23638
2 дақиқада ўқилади

Мессининг акасини ҳибсга олишга ордер берилди

Фото : Instagram

Аргентина прокуратураси “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг акаси Матиас Орасио Мессининг ҳибсга олинишига ордер берди. Бу эса у қайиқда сайрдан қайтгандан кейин юз берган. Қайиқда қон излари аниқланган. 

Матиас Орасио Месси 29 ноябрда Лионелнинг она шаҳри Росариодан 35 км узоқликда жойлашган Фигера шаҳридаги хусусий балиқ овлаш клубига келган. Sun нашрининг таъкидлашича, у хавфсизлик хизмати ходимига қайиқ соҳилга урилганда юзини кесиб олганини айтган, сўнгра уйига жўнаган.
  
Таъкидланишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қайиқни кўздан кечириб, қон изларини, кейинроқ эса ўқотар қурол аниқлашган. Росарио прокурори Хосе Луис Катерина полициячиларга Мессининг акаси уйини текшириш кўрсатмасини берган, бироқ Матиас Орасионинг қаердалигини аниқлашнинг иложи бўлмаган. 

Аввал ҳам Мессининг акаси ўқотар қуролни ноқонуний сақлашда айбланганди. Ўшанда суд 34 ёшли Матиас Орасиони ахлоқ-тузатиш ишларини бажаришга мажбур қилган. Ҳукмга кўра, Матиас Месси ҳафтасига 4 соат “Росарио” клуб тизимида футбол бўйича сабоқ бериши керак бўлган.

Мавзуга оид