Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Интер Майами» устози Месси ва Бускетс дебютини қачон ўтказиши мумкинлигини баҳолади
«Интер Майами» бош мураббийи Херардо Мартино жамоа янги аъзолари Лионель Месси ва Серхио Бускетснинг 21 июль куни дебютини ўтказиши эҳтимолини баҳолади.
«Леонинг дебюти эҳтимолини рад этмайман, аммо мен ҳали Мессининг яна бир машғулотлардаги ҳолатига баҳо беришим керак. Бускетс ҳақида ҳам худди шундай фикр билдириш мумкин.
Уларнинг ҳар иккиси ҳам янги жамоада яхши мослашиб олишди ва уларни жума кунги баҳсда майдонга тушишини тахмин қилиш мумкин. Аммо мен ваъда бера олмайдиган гаплар масаласида шошмасликни афзал биламан», - дейди аргентиналик мураббий.
Аввалроқ, Месси янги клуби сафидаги биринчи ўйинини жума куни «Крус Асуль»га қарши баҳсда ўтказиши мумкинлиги айтилганди. Ҳар икки футболчи 18 июлдан жамоа машғулотларига қўшилганди.
Мавзуга оид
08:08 / 07.12.2025
Месси «Майами» учун тарихий совринни ютиб берди
16:19 / 30.11.2025
Месси жамоаси билан Шарқий конференция ғолиби бўлиб, финалга чиқди
21:22 / 23.10.2025
Месси «Интер Майами» билан шартномасини узайтирди
11:31 / 06.07.2025