Москва Эроннинг ШҲТга қўшилишига қарши эмас, бироқ...
Москва Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га қўшилиши учун ҳеч қандай тўсиқ кўраётгани йўқ. РИА "Новости" Россия ҳукумат раиси Дмитрий Медведев берган баёнотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
"Дарҳақиқат, Эрон ва Афғонистон томондан шу мазмундаги аризалар келиб тушган, бу мамлакатлар ШҲТда анчадан бери кузатувчи сифатида қатнашиб келади. Эрон аризаси ҳақида гапирадиган бўлсак, биз ўз позициямизни маълум қилдик: биз ҳозир Эроннинг ташкилотга қўшилиши учун ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпмиз", - деди Медведев ШҲТ мамлакатлари ҳукуматлари раҳбарлари кенгаши якунларига кўра.
У илгари Эроннинг ядровий мавқеи билан боғлиқ халқаро муаммоларни тартибга солишга доир мураккаб вазиятлар бўлганини, ҳозирда буларнинг бари ўтмишда қолганини қайд этиб ўтди.
"Эслатиб ўтиш жоизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига янги аъзоларнинг қўшилишига доир барча қарорлар консенсус томонидан қабул қилинади ва бу мутлақо нормал ҳолат. Айнан шунинг учун ШҲТнинг янги аъзолари - Ҳиндистон ва Покистон - бу борада етарлича узоқ йўл босиб ўтишди", - дея таъкидлади Медведев.
"Ўйлашимча, бундай мувофиқлаштириш, бу каби жараёнлар Эронга нисбатан ҳам қўлланилиши керак", - қўшимча қилди бош вазир.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, шунингдек 2017 йилнинг 9 июнидан ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланган Ҳиндистон ва Покистон киради.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024