Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Эроннинг барча бош консулликлари ёпилади
Бунга Эрон махсус хизматлари Германия фуқароси бўлган Жамшид Шармахдни Дубайдан ўғирлаб кетгани ва уни қатл қилгани сабаб бўлган.
Эронда Германия фуқароси Жамшид Шармахд қатл этилгани сабабли ушбу мамлакатнинг ГФРдаги учта бош консуллиги ёпилади. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок маълум қилди.
Қайд этилишича, Франкфурт, Мюнхен ва Гамбургдаги консулликлар ёпилади. Эроннинг Берлиндаги элчихонаси эса ўз фаолиятини давом эттиради.
Tagesschau нашрининг маълум қилишича, консулликларнинг 32 нафар ходими агар Германия фуқароси бўлмаса, мамлакатни тарк этишлари керак бўлади.
29 октябр куни Германия Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Берлиндаги муваққат ишлари вакилини чақиртирган эди. «Биз Эрон режимининг ҳаракатларига кескин қаршилик протестини билдирдик ва кейинги чоралар кўриш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз», — дейилади вазирлик хабарида.
Жамшид Шармахд Германия ва Эрон фуқаролигига, шунингдек, АҚШда яшаш ҳуқуқига эга бўлган. Эрон версиясига кўра, у «Тондар» террорчилик гуруҳига раҳбарлик қилган ва «Америкадан туриб Эрондаги қуролли ва террорчилик ҳужумларини бошқарган». Эрон ҳукумати 2020 йил августда Шармахд қўлга олинганини эълон қилганди. У 2008 йил 12 апрелда Шероздаги масжиднинг портлатилишига алоқадорликда айбланган.
ГФР Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Эрон махсус хизматлари Шармахдни Дубайдан ўғирлаб кетган. Мамлакат Олий суди 2023 йилда уни ўлимга ҳукм этган. 2024 йил 28 октябрда суд ҳукми ижро этилди.
Шармахднинг АҚШда яшовчи қизи Берлин ва Вашингтонни ўз отасини «асирларни озод этиш бўйича барча музокараларда» четда қолдирганликда айблади. У отасининг жасади АҚШга қайтарилишини талаб қилди.
Мавзуга оид
09:13
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
10:45 / 08.06.2026
Трамп Эрон бўйича янги шартларни очиқлади
09:20 / 08.06.2026