ЖЧ-2018 қуръасида ҳосил бўлиши мумкин бўлган энг кучли ва энг кучсиз гуруҳлар
Бугун, 1 декабрь куни бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи қуръаси олдидан, иштирокчи терма жамоалар жойлашган саватчалар бўйича таҳлил қилиш ва назарий томондан қандай рақиблар тўқнаш келиши мумкинлиги ва энг кучли, энг кучсиз эҳтимолий гуруҳлар таркиби ҳақида сўз юритишдан зарар йўқ.
Қўйида ушбу қуръа саватчалари эътиборингизга ҳавол қилинмоқда.
Европа даражасида аслида ўртамиёна ҳисобланадиган Польша терма жамоаси 1-саватчадан жой олганини ҳисобга олсак, қуръа натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган энг кучсиз гуруҳни тахмин қилиш мумкин. Масалан, таркиби Польша, Перу, Коста-Рика ва Саудия Арабистони терма жамоаларидан иборат гуруҳ тузилиб қолиш эҳтимоли мавжуд, албатта.
Шунингдек, 2-саватчада ҳам жуда кучли терма жамоалар борлигини назарда тутган ҳолда, шаклланиши мумкин бўлган энг кучли гуруҳни тузиб кўрамиз – Бразилия. Англия, Дания, Нигерия.
Бу гуруҳ билан айни пайтда, Аргетина, Испания, Швеция ва Япония терма жамоаларидан иборат яна бир қизиқ гуруҳ ҳосил бўлиш ҳақиқатдан у қадар узоқ эмас.
Бундан ташқари, бир қатор азалий рақибларнинг гуруҳ ўйинлариданоқ тўқнаш келиб қолишлари мумкинлигини ҳам таъкидлаш керак. Масалан, Англия ва Аргентина ўртасидаги рақобат айниқса, жаҳон чемпионатлари ўйинларида жуда кескин тус олиши маълум. Бу жамоалар турли саватларда жойлашганликлари туфайли, уларни ҳам бугунги қуръа гуруҳ босқичида рўбару қилиши мумкин.
Мавзуга оид
22:27 / 29.08.2024
ЕЧЛга қуръа ташланди — ҳар бир клуб 8 тадан рақибини билиб олди
17:23 / 29.08.2024
Янгича ЕЧЛ қандай бўлади — турнир янги формати ҳақида асосий маълумотлар
17:37 / 01.09.2023
«Ўлим гуруҳи»да кимлар омон қолади? «Барса» плей-оффга чиқадими? ЕЧЛ қуръаси бўйича асосий саволлар
17:27 / 17.03.2023