Жаҳон | 14:30 / 01.12.2017
16856
4 дақиқада ўқилади

Жефф Безоснинг компанияси 129 мамлакатдан қиммат!

Фото: EAST NEWS

Amazon боргани сари ўз кўламини янада кенгайтирмоқда: унинг корпорацияси бефарқ бўлмаган бутун бир бозорни йўқ қилиш учун Жефф Безос ишорасининг ўзи етарли. Бироқ унинг даҳоси  Amazon билан шафқатсиз ўйин ўйнаши мумкин, деб ёзади Quartz.

Fortune журналининг 1999 йилги архивида бизнес журналистикасининг энг узоқни кўра билувчи сарлавҳаларидан бири мавжуд: «Amazon vs Everуbody» («Amazon барчага қарши»). Таъкидлаш жоизки, бу АҚШдаги суд ишлари номларининг муқобилидир. 

Йигирма йил ўтиб, ҳақиқатда «барча»нинг имкони кам, дея киноя қилади Quartz. Morgan Stanley таҳлилчиларининг фикрича, 2018 йил охирига бориб Amazon триллион долларга баҳоланади, унинг бозор капитализацияси эса, Walmart қиймати ва ЖАР, Таиланд ҳамда Австрия каби мамлакатлар ЯИМдан икки баробарга кўпдир. Жефф Безос 100 миллиард доллари билан 129 мамлакатдан қиммат туради.

Amazon ўз устувор жиҳатларига эга бўлишига қарамай, унинг шиддатли ўсиши фақат Безоснинг фалсафаси ва мижозларнинг одиллигига боғлиқ. 

«Бизнинг мақсадимиз -  дунёдаги энг мижозга йўналтирилган компания бўлиш, - деган Безос. - Биз одамлар ўзлари учун интернетда харид қилишни истаган барча нарсаларни топиши мумкин бўлган жойни қурмоқчимиз».

Натижада жамоатчилик Amazon ҳақида сўзсиз ижобий фикрда бўлади - бу битимлар ва ютилиши истеъмолчиларда норозилик келтириб чиқармайдиган ягона компания. У ҳеч ким нафратланмайдиган "ёвузлик империяси" каби. Омма илиқ қарши олувчи «Левиафан» каби. Ҳатто яқинда NY Times'да чоп этилган компаниядаги оғир меҳнат шароитлари билан боғлиқ пиар-можаро ҳам унинг нуфузига деярли тасир кўрсатмади.

Шундай тасаввур пайдо бўляптики, сўнгги вақтда Безоснинг харидлари кўпроқ Amazon ривожига ҳисса қўшишдан кўра кўпроқ ғалаба қозониш истаги билан боғлиқ. Масалан, тайёр таом қадоғининг товар белгисини рўйхатдан ўтказиш ҳеч қандай тафсилотларсиз шу соҳага ихтисослашган Blue Apron акциялари нархини 19 фоизга тушириб юборди. Бироқ шундоқ ҳам мукаммал рақобат ҳукм сураётган кичик бозорнинг Amazon'га нима кераги бор?

Amazon'нинг бозордаги ҳукмронлиги шу қадар каттаки, Безоснинг бирор компания раҳбари билан тушлик қилаётгани ҳақидаги биргина хабар ҳам унинг акцияларига кучли таъсир кўрсатиши мумкин ва бу бироз хавотирли.  

Шундай бўлса-да, жамоатчиликнинг Amazon'ни маъқуллаш ёки маъқулламаслигига оид эҳтимолий ўзгаришлар компания кўрсаткичларига у қадар кучли таъсир кўрсатмайди (биз Facebook'га тўлиқ ишонмасак ҳам, ундан фойдаланишда давом этганимиз каби). Бироқ у бошқа йирик йиртқични - Google каби АТ-корпорациялар билан курашда сиёсий очко ишлаб олиш ниятидаги АҚШ ҳукуматини уйғотиб юбориши мумкин. Бундан ташқари, АТ-компанияларнинг кенгайиб бораётан ҳукмронлиги - америкалик сиёсатчилар ва Дональд Трампни бирлаштириши мумкин бўлган ягона жиҳат.

Amazon ўз мижозларининг истеъмолчилик тажрибаси борасида қайғуриб, даромад келтиргани боис мувозанат сақланиб туради. Бироқ у истеъмолчилар билан ҳисоблашмайдиган компаниялар лагерига ўтса, унга бўлган муҳаббат биттада йўқ бўлиши мумкин.

1911 йилда Standard Oil бозор улушининг 64 фоизига етиб, 1980 йилда қабул қилинган Шерман акти (АҚШнинг аксилмонополия қонуни)га мувофиқ йўқ қилинган. «Қора жума» якунларига кўра, истеъмолчиларнинг деярли 50 фоизи Amazon'да харидни амалга оширган.  

Мавзуга оид