“Битлс”нинг собиқ аъзоси машинаси деярли 2 млн долларга сотилди
Афсонавий британ гуруҳи “Битлс”нинг собиқ аъзоси Пол Маккартнининг Aston Martin DB5 автомобили 2 декабрда Лондондаги Bonhams аукцион уйида 1 млн 345 фунт стерлингга (1 млн 812 минг доллар) сотилди.
Маккартнига тегишли бўлган кумушранг Аston Martin 1964 йилда ишлаб чиқарилган. Унинг рақамида 64 МАС ёзуви бўлиб, у машинанинг ишлаб чиқарилгани йили ва афсонавий мусиқачи фамилиясининг бош ҳарфларини англатади.
Аукционда, шунингдек, “Битлс” аъзолари билан боғлиқ яна бир машина сотилди. Бу 1966 йилда ишлаб чиқарилган Austin Mini Cooper 'S' модели бўлиб, у аввал Ливерпуль гуруҳининг менежери Брайан Эпстайнга, сўнгра барабанчиси Ринго Старрга тегишли бўлган. Бу машина 102 минг фунт стерлингга (138 минг доллар) сотилди.
Аукционда бир вақтлар қўшиқчи Элтон Жонга тегишли бўлган Bentley S2 Continental Flying Spur машинаси 180,7 минг фунт стерлингга (243 минг доллар) сотилди.