Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афсонавий Пол Маккартни 75 ёшни қаршилади
Британиялик бастакор, қўшиқчи, мультиинструменталчи, собиқ битлчи ва дунёнинг энг бадавлат мусиқачиси Пол Маккартни ўз юбилейини нишонламоқда - у бугун 75 ёшни қаршилади. ТАСС шу ҳақдаги мақоласини тақдим этди.
Бу қутлуғ сана муносабати билан Британия қироличаси Елизавета II сэр Полни Фахрий кавалер ордени билан мукофотлашга қарор қилди. Бу нуфузли мукофотга сайёрамизда яшовчи 65 кишигина муваффақ бўлган.
Маккартни Британиянинг афсонавий рок гуруҳи машҳур The Beatles'нинг асосчиларидан бири ҳисобланади. Мусиқачи бир неча бор "Грэмми" мукофоти совриндори бўлган, шунингдек у Британия империяси ордени кавалери ҳисобланади.
2011 йилда Rolling Stone журнали сўровномасига кўра, Пол Маккартни барча даврларнинг энг яхши бас-гитарачиларидан бири деган ном билан эътироф этилди. Собиқ битлчи бир неча маротаба Гиннеснинг Рекордлар китобидан ўрин олган - "энг муваффақиятли ижод қилган мусиқачи" ва "янги тарих бастакори" кабилар шулар жумласидандир.
Пол Маккартни оилали, олти фарзанд - Стелла, Жеймс Луис, Беатрис Милли, Мэри ва Хэзер Маккартниларнинг отаси.
Мавзуга оид
22:29 / 12.09.2024
Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади
10:01 / 11.09.2023
Фанлар академиясининг 80 йиллиги юбилейи ўтказилади
10:32 / 11.03.2020
Маданият ва адабиёт ривожига муносиб ҳисса қўшган атоқли шахсларнинг юбилейлари кенг нишонланади
21:04 / 01.04.2019