Хитой АҚШга қарши чиқди. Бу сафар Жаҳон савдо ташкилоти можаро марказида
ХХР Тижорат вазирлиги шанба куни АҚШнинг хатти-ҳаракатига қарши чиқди. Аввалроқ Қўшма Штатлар Жаҳон савдо ташкилотига Хитойга бозор иқтисодиёти мақомини бермаслик ҳақида талаб билан мурожаат қилганди, деб хабар бермоқда CGTN телеканали.
Идоранинг таъкидлашича, Пекин Вашингтоннинг бундай хатти-ҳаракатларидан жуда дарғазаб, у “ЖСТ қоидаларига эътибор бермаётгани” айтилди.
АҚШнинг позицияси бўйича баёнот АҚШ Савдо ваколатхонаси томонидан топширилди ҳамда пайшанба куни эълон қилинди.
"Хитой АҚШ, ЕИ ва ЖСТнинг бошқа аъзолари ўзларининг халқаро мажбуриятларига қатъий риоя қилиши, ЖСТ доирасида мажбуриятларини бажариши ва Хитойга нисбатан демпингга қарши суриштирувлар давомида “сунъий-давлат” принципидан фойдаланишни тўхтатишини талаб қилади", - дея маълум қилишган идорадан.
Аввалроқ ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуан Хитой тегишли мамлакатларни халқаро ҳуқуқ принципларини ҳурмат қилиш ва ўз халқаро мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга чақираётгани ҳақида маълум қилганди.
2016 йилнинг декабрида Хитойнинг ЖСТга кирганига 15 йил тўлди, шунингдек, Хитойнинг ЖСТга кириши бўйича баённоманинг 15-моддаси ҳаракат муддати автоматик тарзда якунланди, у савдо ташкилоти иштирокчи давлатларига хитойлик товарларга нисбатан демпингга қарши чоралар жорий этиш имконини берарди. Бунга эса уларнинг паст нархлари бозорга таъсир қилмаслиги асос қилиб олинган. Бироқ шунга қарамай, Хитойнинг асосий савдо шериклари – ЕИ, Япония ва АҚШ – буни қилишга шошилмаяпти, ҳамда Хитой бозор иқтисодиёти мақомини олиш учун етарлича иш қилмаганини маълум қилишмоқда.
Шундан сўнг Хитой манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бўлажак чораларни қабул қилиш ҳуқуқини ўзида қолдирди. Пекин Хитой 2016 йилнинг декабридан сўнг, баённома бандига асосан автоматик равишда бозор иқтисодиёти мақомини олиши кераклиги ҳақида бир неча бор маълум қилган.