Ҳиндистонда ўлдига чиқарилган чақалоқ кремация олдидан жонланиб кетди
Ҳиндистонда шифокорлар томондан ўлгани қайд қилиниб, ота-онасига қайтариб берилган янги туғилган чақалоқ жонланиб кетди.
Маълум қилинишича, бир аёл Max Hospital шифохонасида эгизак фарзандларни дунёга келтирган. Эгизаклардан қиз боласи дарҳол ўлган, ўғил боласи эса оғир аҳволда бўлган ва ўпкани сунъий шамоллатишга эҳтиёж сезган. Бироқ боланинг оиласида бунга пул бўлмаган ва шунда улар бошқа шифохонага мурожаат қилишларига тўғри келган. Бироқ бу шифохонада иккинчи боланинг ҳам ўлгани қайд қилинган.
Ота-она фарзандларининг жасадларини полиэтилен пакетларда олиб, крематорийга йўл олган. Бироқ қандайдир лаҳзада ўғил бола жасади солинган пакет қимирлай бошлаган.
Аниқланишича, бола тирик бўлган. Уни яқин орадаги шифохонага олиб боришган. Ҳозирда боланинг аҳволи барқарор, аммо уни ўлдига чиқарган шифохонада текширув олиб борилмоқда. Боланинг ўлганини қайд қилган шифокор эса муддатсиз таътилга чиқариб юборилган. Боланинг ота-онасига барча зарурий ёрдам кўрсатилмоқда.
Мавзуга оид
16:50
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024