Ўзбекистонлик мутахассислар силни даволаш бўйича халқаро тренингда қатнашди
2017 йилнинг 19 ноябрида ўзбекистонлик сил касаллиги бўйича мутахассислар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) қошидаги Тадқиқот ва тренинг ҳамкорлик марказига дориларга чидамли силни даволашга қаратилган тренингда қатнашиш учун сафар қилди. Тўққиз кунлик тренингда иштирок этган саккиз нафар мутахассис бу юқумли касалликни даволашда ЖССТнинг сўнгги тавсияномаларига мувофиқ даволаш учун керакли муҳим малакага эга бўлди. Тренинг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда иш олиб борувчи АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) силга қарши кураш дастури орқали қўллаб-қувватланди.
Латвияга қилинган ушбу сафар USAIDнинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимларини қўллаб-қувватлаш йўлида ўтказаётган кўплаб маълумот алмашуви тадбирларининг биридир. Тошкентдаги Ўзбекистон Республикаси ихтисослашган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт маркази, Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Хоразм вилоятларининг силга қарши курашиш диспансерларида бош шифокор лавозимига яқинда тайинланган мутахассислардан иборат гуруҳ ЖССТнинг амбулатор даволанишдаги беморлар, дорига чидамли сил ва беморга қаратилган даволаш усулларининг янгича ёндашувлари билан танишди. Тренингда қатнашган ёш шифокорлар билан бир қаторда малакали шифокорлар ҳам силга қарши янги дориларнинг ишлатилиши, даволаш тартиби, дориларга чидамли силни аниқлаш ва ташхис қўйиш ҳақида билиб олди.
Бухоро вилояти силга қарши курашиш диспансери бош шифокори Исомиддин Усмоновнинг айтишича: “USAID ташкиллаштирган дориларга чидамли силни клиник бошқариш мавзусидаги тренингда олган билим ва малакаларимиз беморларни самарали даволаш ва мамлакатимиздаги ёш соғлиқни сақлаш ходимларини тарбиялашда муҳим ўрин эгаллайди”.
ЖССТнинг маълумотларига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб сил ва дориларга чидамли силдан 1,7 миллион нафар одам вафот этган. Дориларга чидамли силни оддий силга қарши дорилар даволай олмаса-да, уни махсус даволаш дастури, кенг қамровли ва малакали ёрдам орқали даволаш мумкин. USAID ўзининг Силга қарши кураш дастури орқали барча мамлакатлардаги ҳамкорларини дориларга чидамли силнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш ҳамда соғлиқни сақлаш ходимларини дориларга чидамли силни даволашдаги энг сўнгги ёндашувлар бўйича малакаларини оширишни қўллаб-қувватлайди.
USAIDнинг силга қарши кураш бўйича беш йиллик дастурининг асосий мақсади сил касаллиги оқибатларини камайтириш ва силнинг кўплаб дориларга турғун шакллари ривожланишининг олдини олишдан иборат. Дастур кенг кўламли тиббий масалаларни, жумладан соғлиқни сақлаш соҳасини мустаҳкамлаш учун соғлиқни сақлаш ходимларини ўқитиш, ташкилотлараро ҳамкорлик ва координацияни мустаҳкамлаш ҳамда кенг оммага силга ташхис қўйиш ва даволаниш имкониятларидан фойдаланишни янада осонлаштириш каби масалаларни ўз ичига олади.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда яшаш учун рухсатнома олганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари 1 йил амал қилади
Жаҳон | 18:37
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024
Дунёда силга чалиниш ҳолатлари ошди – ЖССТ
19:14 / 23.07.2024
Ўзбекистонда “тренингчи”лар фаолияти тартибга солинади
11:51 / 16.07.2024