Спорт | 20:20 / 03.12.2017
24240
2 дақиқада ўқилади

Мессининг акаси ушланди

Фото: Twitter

Икки кун аввал “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг акаси Матиас Месси Аргентинанинг Фигиера аҳоли пунктидаги хусусий балиқчилик клубига жароҳат олган ҳолда қайиғида келиб, клубдаги қўриқчиларга саёзликка учрагани ва оқибатда жароҳат олганини айтган. 

Воқеа жойига етиб келган полиция клубга қўйиб кетилган қайиқдан қон излари ва рўйхатга олинмаган тўппончани аниқлаган. Полициячилар қайиқ эгаси бўлган Матиас Мессини яшайдиган манзили бўйича топа олишмагач, прокурор уни ушлашга ордер берган. 

Матиас Месси она шаҳри Росариодаги шифохонада ушланди. У қайиқда юз берган воқеа тафсилотлари ўрнатилмагунча шифохонада полиция назорати остида қолади.

Мессининг оиласи Матиас жағ синиши ва юзида кўплаб кесилган жароҳатлар билан шифохонага ётқазилгани ҳақида баёнот тарқатган. 

Матиас 2016 йилда автомобилида топилган қурол учун маъмурий жазога тортилган. 2008 йилда ҳам у ноқонуний тарзда қурол олиб юргани учун ҳибcга олинган. Августда эса Матиас она шаҳри Росариода аварияга учраган.

Мавзуга оид