Украина бош прокурори ФҚБни айблаб чиқди
Украина бош прокурори Юрий Луценконинг маълум қилишича, мамлакат коррупцияга қарши миллий бюросининг АҚШ ФҚБ билан ҳамкорлиги ноқонуний бўлган. Бу ҳақда УНИАН хабар бермоқда.
Аввалроқ Украина коррупцияга қарши миллий бюроси раҳбари Артём Ситник ўзининг маҳкамаси ФҚБ билан Украина миграция хизматидаги коррупция ва қаҳрабони ноқонуний равишда қазиб олиш иши бўйича ўтказилган суриштирув доирасида ҳамкорлик қилганини айтиб ўтганди.
«Агарда у бу ҳақда маълум қилган бўлса, умуман шундай савол пайдо бўлади - «ким хорижий махсус хизматининг Украина ҳудудидаги амалиётига рухсат берди». Қўшма амалиёт, у айтаётганидек, тегишли жараёнларсиз ноқонуний саналади», - дея айтиб ўтди Луценко.
Шунингдек унинг маълум қилишича, «Ситникнинг ўзидаги анча катта муаммоларни яшириш хоҳишини жуда яхши тушунади».
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
16:08 / 14.11.2024