«Сан-Хуан» ғойиб бўлган ҳудуддаги портлаш кучи даҳшатли бўлгани тахмин қилинди
Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари изсиз ғойиб бўлган «Сан-Хуан» сув ости кемасининг қидирув ишлари олиб борилаётган ҳудудда тротил эквиваленти бўйича кучи 100 килограмм бўлган синов портлашни амалга оширди ҳамда сув ости кемасининг йўқолиши чоғида юз берган портлаш бундан ҳам кучлироқ бўлганини аниқлади. Бу ҳақда Todo Noticias телеканали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Аргентина Мудофаа вазирлигидан бўлган мутахассислар кучи 100 килограмм тротил бўлган портлашни 40 метрлик чуқурликда амалга оширишди. Улар бу портлаш товушини сув ости кемаси йўқолган ҳудудда аввал қайд этилган товуш билан таққослаш ниятида бўлганлар.
Ядро синовларини умумий тақиқлаш тўғрисидаги Шартнома бўйича Ташкилоти маълумотларига кўра, танланган жой «портлашга ўхшаш бўлган кучли ҳодиса» қайд қилинган ерга мос тушади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентина ғойиб бўлган сув ости кемаси бўйича баёнот берганди. Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари вакили Энрике Бальбининг маълум қилишича, қутқарувчилар изсиз ғойиб бўлган «Сан-Хуан» сув ости кемаси экипажининг омон қолган аъзоларини қидиришдан тўхтаган.
Мавзуга оид
16:12 / 23.10.2024
Аргентинада солиқ хизмати тугатилди
13:19 / 07.10.2024
Инфантино ва «футзал Пелеси» келган, Бразилиянинг омади чопган финалдан эксклюзив фотожамланма
20:30 / 24.09.2024
Аргентина суди Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳибсга олишга ордер берди
23:23 / 30.08.2024